Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев гол ура олмаётганининг сабабини билмаслигини тан олди. Учрашувдан кейин «Championat.asia» нашри вакили ҳужумчидан қисқа интервью олди.
«Жамоамиз Бабаян кўрсатмаларини тўғри бажара олмади. Ўзим ҳақимда айтадиган бўлсам, ўйинимдан умуман қониқмадим», — деб гап бошлади Сергеев.
«Бугунги ўйинда гол уришим учун вазият ҳам бўлгани йўқ. Нега гол ура олмаётганимни билмайман. Билганимда голлар уришни бошлаб юборган бўлардим», — деган Сергеев, Самвел Бабаян ўйиндан кейин ечиниш хонасида нима дегани ҳақида айтишни истамади.
Ҳужумчининг фикрига кўра, Эрондан учралган мағлубият жамоа футболчиларига салбий таъсир кўрсатмайди. Чунки футболчилар тажрибага анча бой. Улар бундай ҳолатга биринчи бор тушаётгани йўқ.
Изоҳ (0)