БМТ Хавфсизлик Кенгаши Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутерришнинг БМТ бош котиблигига номзодини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин эълон қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Хавфсизлик Кенгаши БМТ Бош Ассамблеясига Антониу Гутерришни БМТ бош котиби этиб тайинлашни тавсия қилади», — деди у журналистлар билан мулоқот чоғида.
БМТ бош котиблигига якуний овоз бериш 6 октябрь куни Хавфсизлик Кенгашида бўлиб ўтди, тегишли тавсия акс этган резолюция Бош Ассамблеяга топширилди.
Якуний қарор Бош Ассамблея томонидан соддалаштирилган тартибда овоз бериш асосида қабул қилинади.
Бир муддат илгари ташкилотнинг амалдаги бош котиби Пан Ги Мун Гутерриш ушбу лавозим учун энг яхши танлов эканлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)