Иқлим бўйича Париж келишуви 2016 йилнинг 4 ноябрида кучга киради. Бу ҳақда 5 октябрь, чоршанба куни БМТ бош котиби Пан Ги Мун маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Аввалроқ ҳужжатни зарур миқдордаги давлатлар ратификация қилганлиги маълум бўлган эди.
«Мамнуният билан маълум қиламанки, Париж келишуви бугун охирги зарурий остонадан (қатнашчилар сони) ўтиб, 2016 йилнинг 4 ноябрь куни кучга киради», — дейилади бош котибнинг ёзма баёнотида.
Пан Ги Мун барча давлатлар ҳукуматларини Париж келишувини тўлиқ амалга оширишга чақирди.
Мазкур ҳужжат 2015 йилнинг 12 декабрида Париждаги конференция якунлари бўйича қабул қилинган эди.
Изоҳ (0)