5 октябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) президенти Ким Ин Сик билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ким Ин Сик Самарқанд шаҳрида Профессионал таълим марказининг очилиш маросимида иштирок этиш учун KOICA делегациясига бош бўлиб Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва KOICA ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикчиликнинг умумий устувор йўналишлари нуқтаи назаридан муҳокама қилинди.
KOICA делегациясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон ҳукуматида, қатор вазирлик ва идораларда учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳамда Самарқанд шаҳрида бўлиш режалаштирилган.
Учрашувда Корея Республикаси Элчиси Квон Ён У иштирок этди.
Изоҳ (0)