Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Покистоннинг Lead Pakistan газетаси саҳифаларида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига бағишланган мақола жойлаштирилди. Унинг муаллифи Defense Journal журналининг геосиёсий масалалар бўйича бўлим бошлиғи Маҳмуд Ул Ҳасан Хон бўлиб, у Ўзбекистон 2014 йилда ўтказилган парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида қатнашган эди, деб ёзади «Жаҳон».

Фото: «Жаҳон»

Фото: «Жаҳон»

«Мамлакатда фуқароларнинг барча ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланган, амалга оширилаётган ислоҳотларга келсак, улар одамларнинг фаровон ҳаётини доимий равишда оширишга йўналтирилган», — деб ёзади муаллиф.

«Ўзбекистонда бошқа демократик давлатларда бўлгани каби халқ давлат бошқаруви органларидаги вакилларини тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан сайлайди. Яқинда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари муносабати билан мамлакатнинг барча сиёсий партиялари президентлик учун номзодларни илгари суриш учун маслаҳатлашувларга киришди. Уларга сайловларда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқлар ва сайловчилар билан учрашувларни ташкил этиш, тарғибот кампанияларини ўтказиш ҳамда ўз сайловолди дастурларини ОАВлар орқали тарқатиш учун бир хил имкониятлар тақдим этилган», — деб таъкидлайди Маҳмуд Ул Ҳасан Хон.

Покистон газетаси Ўзбекистонда ҳар бир сиёсий партия ҳар бир сайлов участкасида ўз кузатувчисини тайинлаш ҳуқуқига эга эканлигига муштарийларининг эътиборини қаратади.

Lead Pakistan Ўзбекистонда халқаро кузатувчилар билан бир қаторда нодавлат ташкилотларга ҳам сайлов жараёнлари бўйича мониторингни амалга ошириш учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги ҳақида хулоса беради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Молия
Ўзбекистондаги энг фаол банклар рейтинги янгиланди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга қамалди, журналист Лолагул Қаллиханова суд залидан озод қилинди 
Спорт
Фигурали учиш бўйича Ўзбекистоннинг 10 карра чемпиони Татьяна Малининанинг 18 ёшли ўғли АҚШ чемпионига айланди