Словакия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Владимир Вайсс Братиславада ҳибсга олинди. Эндиликда унинг ЖЧ—2018 доирасидаги кетма-кет икки саралаш ўйинида иштирок эта олмаслиги ҳақида «Спорт-Экспресс» Daily Record нашрига асосланиб хабар берди.
Қатарнинг «Ал-Гарафа» клуби аъзоси ҳисобланган Вайсс Братиславада спиртли ичимлик ичган ёки йўқлигини текширувчи йўл назорати тестидан ўтишдан бош тортгани учун полиция томонидан ҳибс этилган.
«Унинг айбдор ёки йўқлиги аҳамиятли эмас. Айтишим мумкин бўлгани — у кейинги икки ўйинда майдонга тушмайди. Биз бўлажак учрашувларга тинч атмосферада тайёргарлик кўришимиз керак. Вайсс биз учун энг керакли футболчилардан бири, аммо Словакияда усиз ҳам иқтидорли футболчилар етарли», — деб интервью берган Словакия термаси бош мураббийи Ян Козак.
Маълумот учун, Владимир Вайсс 2015 йилнинг 3 март куни Қатарнинг «Лаҳвия» клуби сафида «Бунёдкор»га қарши майдонга тушган ҳамда «қалдирғочлар»нинг беш нафар футболчисидан ўтиб кетиб, дарвозани ишғол қилганди.
Изоҳ (0)