«ЦСКА» футбол жамоаси вакиллари амалдаги президент Евгений Гинер клубни сотишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида ҳеч нарса билмайди. Бу ҳақда клубнинг жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот сиёсати бўйича директори Сергей Аксёнов «Интерфакс» билан суҳбат чоғида маълум қилди.
«Саволлар ахборот муаллифи ва манбаига, улар гўёки клуб раҳбариятига яқин эмиш. Афтидан, фақат улар Евгений Леоноровичнинг (Гинернинг) ақлидаги фикрларни билади», — унинг сўзларини келтиради агентлик.
Бир муддат илгари спорт нашрларида Евгений Гинер молиявий муаммолар туфайли клубни сотмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Изоҳ (0)