Энг йирик алоқа оператори — Beeline 2 ноябрь куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида бир неча мамлакатдан ташриф буюрган маърузачиларни бирлаштирадиган халқаро MobiCon 2016 мобил конференциясининг бош ҳамкори бўлди.
Воқеани шарҳлар экан, «Unitel» МЧЖ бош директори Дмитрий Шуков шундай деди:
«Нафақат телеком, балки IT соҳасидаги муҳим ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш Beeline’нинг ташрифномасига айланмоқда. Сўзсиз, Ўзбекистон тарихидаги биринчи мобил конференция энг йирик алоқа операторининг фаол иштирокисиз ўтмайди, ва бизга MobiCon 2016 конференциясининг бош ҳомийси бўлиш имкони берилганидан ғурурланамиз. Форумнинг меҳмонлари ва иштирокчиларини кўп ёқимли совғалар кутмоқда, тадбир эса янги рақамли иқтисодиётни қуришда навбатдаги қадамга айланади».
Конференция ташкилотчиси — Ledokol Group компанияси. Бош ахборот ҳамкори Россиядаги Mail.Ru Group компанияси бўлди, стратегик ҳамкор — UzInfocom ахборот технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш Маркази.
«Бу йил иккинчи маротаба digital-соҳадаги йирик тадбир телекоммуникацион бозорнинг етакчиси раҳбарлигида ўтаётганидан хурсандмиз, — қайд қилиб ўтди Ledokol Group директори Дилшод Музаффаров. — Бундан ташқари, VimpelCom компаниялар гуруҳи тарафидан қўллаб-қувватланган таниқли Eurasia Mobile Challenge мобил дастурлар танлови ҳам MobiCon доирасида ўтказилиши аҳамиятлидир. Конференциямизни биргаликда жуда юқори даражада ўтказишимизга шубҳам йўқ, бу ҳақда иштирокчилар гуруҳи ҳам далолат беради».
Мобил технологиялар ва телеком, смартфонлар ва портатив ускуналар, мобил маркетинг ва реклама, мессенжерлар ва чатботлар, виртуал реаллик ва муваффақиятли стартаплар MobiCon 2016 нинг асосий мавзуларига айланади.
Тафсилотлар — «MobiCon.uz» сайтида.
***
Beeline бренди Ўзбекистон Республикаси ҳудудида «Unitel» МЧЖ савдо белгиси ҳисобланади. Компания 1996 йилда ташкил этилган. Компаниянинг тижорий фаолияти 1997 йил 25 сентябрь куни бошланган. Ҳозирги кунда компания Ўзбекистон GSM-операторлари қаторида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. 2015 йилнинг натижалари бўйича компания абонентларининг сони 9,9 миллион кишини ташкил қилди. 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб «Unitel» МЧЖ Beeline бренди остида хизмат кўрсатиб келмоқда. 2008 йил 2 декабрь куни Unitel компанияси Ўзбекистонда биринчи бўлиб 3G тармоғи ишга туширилиши тўғрисида эълон қилди. 2014 йилнинг 4 сентябрь куни Beeline Ўзбекистонда илк бор 4G LTE тармоғини ишга туширди.
«Бузтон» қўшма корхонаси 1995 йилда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. Биринчи босқичда компаниянинг асосий фаолият йўналиши бўлиб халқаро, шаҳарлараро ва маҳаллий рақамли телефон алоқасини тақдим этиш ҳисобланар эди. 2000 йилдан бошлаб компания телекоммуникациялар бозорида ўз фаолият доирасини кенгайтирди ва интернетга кириш ҳамда маълумотлар узатиш бўйича хизматлар тақдим этишни бошлади. Ҳозирги кунда «Бузтон» ҚК интеграцияланган алоқа хизматлари оператори сифатида фаолият кўрсатмоқда, яъни мижозларга замонавий телекоммуникация хизматларининг бутун мажмуасини: телефония, маълумотлар узатиш ва интернетга кириш хизматларини тақдим этмоқда. 2008 йилда «Бузтон» ҚК «ВимпелКом» МЧЖ компаниялар гуруҳи таркибига кирди.
Батафсил маълумот учун:
«Unitel» МЧЖ матбуот котиби Эльвира Сеттарова+99890 373-09-36, pr@beeline.uz
Facebook’да биз билан бирга бўл: http://www.facebook.com/beeline.уз
Twitter’да биздан бохабар бўлиб тур: http://www.twitter.com/beeline_uz
«Одноклассники»да бизни муҳокама қил: http://www.odnoklassniki.ru/beeline.уз
Instagram’да фотосуратларни томоша қил: http://www.instagram.com/beeline_uzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)