Хитойда «816-рақамли атом заводи» объекти махфийликдан чиқарилиб, унга туристлар таклиф этилди. Бу ҳақда, The South China Morning Post нашрига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Объект мамлакат жануби-ғарбидаги Чунцин шаҳрида жойлашган. У бир йиллик реставрация ишларидан сўнг ташрифчилар учун очилди.
Ер ости мажмуаси ўз ичига 20 километр туннелларни олади, бу туннеллар 18 хонани бирлаштиради. Улардан бири 80 метр баландликка эга бўлиб, дунёдаги энг катта ер ости хонаси ҳисобланади.
Завод бўйлаб сайр қилиш 3 соат вақт олади. Адашиб қолмаслик учун ташрифчилар гиднинг кўрсатмаларига қатъий амал қилиши талаб этилади.
Изоҳ (0)