Саудия Арабистони ҳукумати нефть нархи тушиши муносабати билан қабул қилинган молиявий ислоҳотлар доирасида 1 октябрдан григориан йил ҳисобига ўтишга қарор қилди. Бу ҳақда, The Independent нашрига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ушбу ўзгариш туфайли давлат хизматчилари пул тўланадиган 11 иш кунини йўқотади.
Саудия Арабистонида мамлакатга асос солинган 1932 йилдан буён ҳижрий қамарий тақвимидан фойдаланилиб келинар эди.
Изоҳ (0)