Red Bull компанияси тўрт австриялик скайдайвердан иборат жамоани дунёдаги энг катта арғимчоқда учишга таклиф қилди, деб хабар беради TJournal.
Конструкция иккита ҳаво шари ёрдамида қурилди. Биттасига арғимчоқ иккита 125 метрлик трос билан уланди, иккинчисидан эса скайдайверлар унга сакради.
Арғимчоқда учиб бўлган спортчилар парашютини очиб, пастлай бошлади. 1800 метр баландликда амалга оширилган бу хатти-ҳаракатлар видеолавҳада акс эттирилди.
Изоҳ (0)