Полковник Азамат Ўроқов Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда, «На посту» нашрига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Бошқарманинг илгариги раҳбари Саидакбар Пўлатов Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг 18 сентябрдаги пойтахт туманлари бўйлаб уюштирган сафаридан сўнг туман ҳокими билан биргаликда ишдан бўшатилган эди.
Шунингдек, Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ИИБ бошлиғи этиб подполковник Боймирза Усмонов тайинланди.
Изоҳ (0)