Хитойнинг жануби-ғарбидаги Юньнань провинциясида 19 кишини ўлдиришда гумонланаётган шахс айбини тан олди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, провинциянинг Хуэцзэ уездида жойлашган Ема қишлоғида 19 киши ўлдириб кетилган эди. Жиноятни содир этган, 1989 йили туғилган Ян Цинпэй воқеа жойидан 200 километр нарида — провинция маркази Куньмин шаҳрида қўлга олинди.
Полиция маълумотларига қараганда, гумондор ота-онаси билан пул туфайли жанжаллашиб қолган. Ян ота-онасини ўлдирган, сўнг, гувоҳлар борлигидан чўчиб, 17 қўшнисини ўлдирган. Улар орасида уч нафар бола ҳам борлиги айтилмоқда.
Жиноятни фош этишга полиция 33 соат сарфлади. Жиноятчи айбини тан олди.
Изоҳ (0)