Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машариповнинг Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилгани ҳақида «Championat.asia» сайти маълумот берди.
Машарипов «Пахтакор» учун қийин кечиши кутилган сўнгги уч ўйинда ўз ҳисобига гол ёзиб, жамоасининг 3 очкодан ишлашига қарашиб юборди. «Қизилқум» ва «Бунёдкор» дарвозаларига ғалаба голини урган ярим ҳимоячи, «Локомотив»га қарши ўйинда дублини нишонлади.
Маълумот учун, Олий Лига 24-турига келиб Жалолиддин Машариповнинг голлари сони 7 тага етган. Бу голларидан 5 таси якунда «Пахтакор» учун 3 очко тақдим этган. Жумладан, футболчи «Андижон» 2:1, «Қизилқум» 1:0, «Бунёдкор» 2:1, «Локомотив» 2:1 ҳисобида мағлуб этилган ўйинларда ўз номини таблога ёзиб қўйган.
Изоҳ (0)