Кетма-кет юз берган тўфонлар оқибатида Япониянинг энг шимолий Хоккайдо оролига 278,6 миллиард иена (2,78 миллиард доллар) зарар етди. Бу ҳақда Хоккайдо префектураси расмийлари маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Бу тўфонлар оқибатида юз берган сув тошқинлари натижасида оролга етказилган тарихдаги энг жиддий молиявий зарар эканлиги таъкидланмоқда.
2016 йилда Хоккайдога жами бешта тўфон ёпирилди. Улар кўплаб вайронагарчиликлар ва сув тошқинларига сабаб бўлди.
Табиий офатлар оқибатида 18 киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар жабрланган. Ноқулай об-ҳаво темирйўл ва авиация қатновида жиддий узилишларга сабаб бўлди.
Изоҳ (0)