Кикбоксинг бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Россиянинг Анапа шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон кубогида биттадан олтин ва кумуш, иккита бронза медаль билан тақдирланди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Йигирмадан зиёд давлатдан мингдан ортиқ спортчи иштирокида ўтган жаҳон кубогида Нодир Худойбердиев вазни 69 килограммгача бўлган спортчилар беллашувида барча рақибини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Ўз вазн тоифасида Нормуҳаммад Раҳмонбердиев кумуш, Мерож Истамтошев ва Шоҳжаҳон Маҳамадов бронза медаль билан тақдирланди.
Изоҳ (0)