Тинч океанининг «Меги» номли шиддатли тўфони 27 сентябрь куни Тайванга зарба берди. Маҳаллий ҳокимият вакилларининг хабарларига қараганда, табиий офат туфайли бир киши ҳалок бўлди, 75 киши яраланди, деб хабар беради «ТАСС».
Шунингдек, тўфон оқибатида 2,9 миллион оила электр қувватисиз қолгани айтилмоқда.
Тропик циклон радиуси 23 миллион киши яшайдиган оролнинг бутун ҳудудини қамраб олиш учун етарли бўлди. Кўпгина шаҳар ва уездларда мактаблар ва офислар ёпилди. Тайбэй фонд биржасида сотувлар бекор қилинди.
Транспорт ҳаракати ҳам тўхтаб қолди.
Изоҳ (0)