Москвада даволанаётган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев шу ҳафта охиригача шифохонадан чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда унинг расмий сайти орқали маълум қилинди, деб хабар беради «РБК».
«Шифокорлар Алмазбек Атамбаевнинг аҳволи анча яхшиланиб бораётганини қайд қилмоқда. Шифокорларнинг хулосасига кўра, президентнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда ва у шу ҳафтанинг охиригача чиқариб юборилиши мумкин», — дейилади хабарномада.
Эслатиб ўтамиз, Атамбаев Нью-Йоркка учаётган пайтда, Истанбулдаги Отатурк номли аэропортда ўзини ёмон ҳис қилган эди. Шифокорлар унда юрак хасталиги аломатларини пайқаб, даволаниш учун олиб қолган эди. Бироздан сўнг у даволаниш учун Москвага келди.
Изоҳ (0)