23–24 сентябрь кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтган Le Village International de la Gastronomie номли халқаро гастрономик фестивалида ўзбек палови тақдим этилди. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» Миллий компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фестивальнинг 40 давлатдан келган иштирокчилари томонидан Сена соҳилларида таом шинавандалари учун шаҳарча ташкил этди.
Париж мерияси томонидан биринчи марта бундай форматда ташкил этилган фестиваль нафақат маҳаллий аҳоли, балки сайёҳлар учун ҳам ҳар бир мамлакат билан унинг ошхонаси ва урф-одатлари орқали танишишга имкон берди.
Тадбирда Ўзбекистон номидан мамлакатнинг Париждаги элчихонаси иштирок этди.
Хабар беришларича, фестиваль меҳмонлари ўзбек палови, сомса, ширинликларни татиб кўришга, шунингдек, сувенир маҳсулотлари билан танишиб, Ўзбекистон ҳақидаги қизиқарли маълумотларни олишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)