Тошкентда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) ва нодавлат телерадиоузатувчиларнинг Ўзбекистон Президенти сайлови жараёнларини нодавлат оммавий ахборот воситаларида ёритиш масалаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА.
21 сентябрда Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини ёритиш бўйича Марказий сайлов комиссияси (МСК) ва ЎзЭОАВМА ўртасида битим имзоланган эди.
Унга мувофиқ ЎзЭОАВМА сайлов кампанияси жараёнини ёритиш бўйича ахборотларни тайёрлаш ва эфир вақтининг ажратилишини таъминлаш, сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ижтимоий ахборот кампанияларини олиб бориш каби қатор вазифаларни амалга оширади.
Йиғилишда ЎзЭОАВМА ва нодавлат телерадиоузатувчиларнинг мазкур битим асосида Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини ёритиш бўйича чора-тадбирлар дастури муҳокама қилинган.
«Хусусан, нодавлат телерадиоузатувчиларнинг моддий-техник базаси, жумладан, студиялар жиҳозланишини тартибга солиш ва зарур анжомлар билан таъминлаш юзасидан бажарилиши лозим бўлган масалалар кўриб чиқилди», — дейилади ЎзА ахборотида.
Изоҳ (0)