Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов «Интерфутбол» газетаси билан сухбатда бўлиб, журналист томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди. «Championat.asia» уни ўз саҳифасига жойлаштирди.
Журналистнинг Одил Аҳмедовга ўзини «Краснодар»дан бошқа рус клубида қандай ҳис қилиши мумкинлиги борасидаги саволига футболчи шундай жавоб берди: «Фаолиятимни ‘Анжиъда бошлагандим. Энди эса ‘Краснодаръдаман. Умид қиламанки, бу Россиядаги сўнгги клубим».
Аҳмедов ўзига Европа мамлакатларидан ҳам таклифлар бўлгани, бироқ якунда трансфер амалга ошмагани борасида ҳам тўхталган. Айнан қайси клублардан таклиф бўлганига эса ойдинлик киритмаган.
Изоҳ (0)