Миср соҳилларида сув остига ғарқ бўлган, бортида юзлаб муҳожирлар кетаётган кема ҳалокатининиг қурбонлари сони 200 кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ қурбонлар сони 170 кишига етгани маълум қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, асосан африкалик ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган ва Италияга йўл олгани тахмин қилинган кема 21 сентябрь куни Бухайра вилоятидаги Рашид шаҳри яқинида Ўрта Ер денгизида чўкиб кетганди. Унинг бортида 600 киши бўлгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)