Тошкентнинг «Локомотив» клуби Ўзбекистон Олий Лигаси учрашувларига ташриф буюраётган мухлислар сони бўйича ўзининг антирекордини янгилагани ҳақида «Championat.asia» хабар берди.
Аввалги антирекорд 581 нафар мухлисни ташкил этган бўлиб, клубнинг «Шўртан»га қарши ўйинини кўриш учун шунча ишқибоз «Локомотив» стадионига ташриф буюрганди.
2016 йил ҳисобидан иккинчи антирекорд ҳам «темирйўлчилар»нинг ўзига тегишли бўлди. Олий Лига 23-туридан жой олган «Обод»га қарши учрашувни томоша қилиш учун 355 нафар мухлис стадионга етиб келгани ПФЛ сайтидаги қайдномада кўрсатилган.
Олий Лига—2016 да энг кўп мухлис «Бухоро» — «Насаф» учрашувига ташриф буюрган бўлиб, унда рақамлар 24 104 га тенг бўлганди.
Изоҳ (0)