ОПЕК картели аъзолари нефть қазиб олиш ҳажмларини музлатиб қўйиш борасидаги музокаралар ўтказиш учун 28 сентябрь куни йиғилади. Бу ҳақда, Нигерия нефть вазири Ибе Качикву баёнотига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бу эртадан кейин, 28 сентябрь куни бўлади», — деди у агентлик мухбирининг тегишли саволига жавобан.
26–28 сентябрь кунлари Жазоирда Халқаро энергетика форуми бўлиб ўтади. Унинг доирасида картелга аъзо мамлакатлар музокаралар ўтказади. Учрашув ташаббускорлари — Венесуэла, Эквадор ва Кувайт.
Саудия Арабистони, Ироқ ва Эроннинг тегишли вазирликлари раҳбарлари ёпиқ музокараларда иштирок этишини тасдиқлади.
Изоҳ (0)