Ўтган мавсумни 7-ўринда якунлаган ва чемпионлик учун курашиши керак бўлган жамоалардан энг кўп очко тортиб олган Лондоннинг «Вест Ҳэм» клуби Англия Премьер-Лигасининг 6-турида ҳам имкониятни бой берди.
«Болейн Граунд» аренасида «Саутгемптон»ни қабул қилган Славен Билич жамоаси 0:3 ҳисобида енгилди.
6-турдан кейин «Вест Ҳэм» ўз ҳисобидаги 1 та ғалаба сабаб 20 клуб орасида 18-ўринни эгаллаб турибди. 9-ўринда бораётган «Саутгемптон» ҳисобида эса 8 очко бор.
«Вест Ҳэм»нинг кучи ҳозирча фақатгина «Борнмут» клубига етди. «Челси», «Манчестер Сити», «Уотфорд», «Вест Бромвич» ва мана энди «Саутгемптон»га қарши ўйинларда имконият бой берилди.
Премьер-Лиганинг 6-тури 26 сентябрь куни бўлиб ўтадиган «Бёрнли» — «Уотфорд» ўйини билан якунига етади. Турнинг 24 сентябрь куни бўлиб ўтган ўйинлари билан шу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Англия Премьер-Лигаси 6-тур учрашуви 25 сентябрь, якшанба
Изоҳ (0)