АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Франциско шаҳри савдо марказида ўқотар қурол билан қуроллангани тахмин қилинаётган шахс ва полиция ўртасидаги қарама-қаршилик ижобий якун топди. Бу ҳақда полиция офицери Карлом Манфреди маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Хабарда қайд этилишича, гумонланувчи ҳуқуқ-тартибот ходимларига қаршиликсиз таслим бўлди.
«Гумонланувчи келгуси оқибатларсиз таслим бўлди. Музокара олиб борувчилар ўз ишини яхши уддалади», — деди Карлом Манфреди.
Воқеанинг бошқа тафсилотлари ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)