Tesla компанияси электромобиллар дастурий таъминотини қайта ишлаб чиқиб, унга мажбурий вентиляция ва салонни совутиш имкониятини киритди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Tesla дастурий таъминотидаги янги функция салондаги ҳаво ҳароратини доимий равишда кузатиб боради. Агар у 40 даражадан ошиб кетса, тизим автоматик тарзда кондиционер ва вентиляцияни ёқади.
Компания вакилларининг ишонишича, шу йўл билан машинада узоқ муддатга қолдириб кетилган болаларнинг иссиқдан нафаси сиқиб қолиши ёки қизиб кетиши олди олинади.
Изоҳ (0)