24 сентябрь, шанба куни Италия пойтахтининг марказидаги тўрт қаватли бино қулади. Барча яшовчилар олдиндан эвакуация қилингани боис қурбонлар бўлмади, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Уйдан жами 110 киши олиб чиқилди. Мутахассисларнинг дастлабки тахминларига қараганда, қулаш ер ости сувлари бино пойдеворини ювиб кетгани боис содир бўлган.
Изоҳ (0)