Туриннинг «Ювентус» клубидан «Манчестер Юнайтед» сафига 105 миллион евро эвазига қайтиб келган ва бу билан дунёнинг энг қиммат футболчиси мақомини Гарет Бэйлдан тортиб олган Поль Погба янги клубидаги илк голини урди.
Англия Премьер-Лигасининг 6-тури «Манчестер Юнайтед» — «Лестер» ўйини билан старт олди. Учрашувнинг 42-дақиқасига келиб Погба рақиб дарвозасига киритилган тўртинчи голга муаллифлик қилди.
Поль Погба бунга қадар «Саутгемптон», «Халл Сити», «Манчестер Сити» ва «Уотфорд» клубларига қарши чемпионат ўйинларида, шунингдек, «Фейноорд»га қарши Европа Лигаси доирасида ўйин ўтказган бўлиб, рақиб дарвозасига гол ура олмаганди.
Изоҳ (0)