Футбол бўйича Англия Премьер-Лигасининг амалдаги чемпиони «Лестер» янги мавсумнинг 6-турига келиб учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Шуларнинг иккитаси йирик ҳисобдаги мағлубиятдир.
4-турни «Ливерпуль» майдонида ўтказиб, 1:4 ҳисобида енгилган Клаудио Ранери жамоаси, «Олд Траффорд»да ҳам худди шу ҳисобда имкониятни бой берди. «Юнайтед» ҳар тўртала голини биринчи бўлимда киритган бўлса, лестерликлар 59-дақиқада ўйиндаги биринчи ва сўнгги голини урди.
Дунёнинг энг қиммат футболчиси мақомини Манчестерга ташрифидан кейин қўлга киритган Поль Погба «Лестер» дарвозасига урган голи билан «Юнайтед»даги голлари ҳисобини очди. Футболчининг голини мана шу ҳаволада кўриш имконияти бор.
Бу ғалаба Жозе Моуриньо жамоасини 12 очко билан 3-ўринга олиб чиқди. 6-турнинг қолган ўйинлари 24—25—26 сентябрь кунларида давом этади.
Англия Премьер-Лигаси 6-тур учрашуви 24 сентябрь, шанба
«Манчестер Юнайтед» — «Лестер» 4:1
Голлар: Крис Смоллинг, 22 (1:0). Хуан Мата, 37 (2:0). Маркус Рэшфорд, 40 (3:0). Поль Погба, 42 (4:0). Демарей Грей, 59 (4:1).«Борнмут» — «Эвертон»«Ливерпуль» — «Халл Сити»«Мидлсбро» — «Тоттенҳэм»«Сандерленд» — «Кристал Пэлас»«Сток Сити» — «Вест Бромвич»«Суонси» — «Манчестер Сити»«Арсенал» — «Челси»
25 сентябрь, якшанба«Вест Ҳэм» — «Саутгемптон»
26 сентябрь, душанба«Бёрнли» — «Уотфорд»
Изоҳ (0)