Карлуш Кейруш мураббийлик қилаётган Эрон миллий терма жамоасининг 22 сентябрдан эътиборан йиғин бошлагани ҳақида «Championat.asia» сайти хабар берди.
6 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистонга қарши ЖЧ—2018 3-саралаш босқичини ўтказадиган Эрон термаси йиғинида ички чемпионатда тўп сурадиган футболчилар бўлиб турибди. Форсларнинг ҳорижда тўп тепаётган легионерлари португалиялик мутахассис ихтиёрига 3 октябрь санасида етиб келади.
Маълумот учун, Ўзбекистон термаси ЖЧ—2018 3-саралаш босқичининг дастлабки икки туридан кейин юз фоизлик натижа билан гуруҳ пешқадами бўлса, эронликлар ҳисобида 4 очко бор.
Изоҳ (0)