Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Беларусь фуқароси дераза ромларини ўрнатиш компаниясига ишга жойлашиб, биринчи иш кунида офисдаги барча ноутбукларни ўғирлаб кетди ва воқеа жойидан яширинди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Беларуслик 29 ёшли эркак 20 сентябрь куни ишга кирган. Эртаси куни у ишга келган, аммо уч соатдан офисдаги саккизта ноутбукни катта сумкага жойлаган ва қочиб кетган.
Компания ходимлари полицияга мурожаат қилган. Хабарда қайд этилишича, ИИВ ходимлари воқеа жойидан гумонланувчининг бармоқ изларини олган.
Изоҳ (0)