Франиянинг «ПСЖ» клуби бош мураббийи Унаи Эмери ва ярим ҳимоячи Бен Арфа ўртасидаги муносабатлар берк кўчага кириб қолди. Катта эҳтимол билан франциялик футболчи парижликлар сафида ўз имкониятига эга бўлмайди. Воқеага «iSport.ua» аниқлик киритди.
Аввалроқ 29 ёшли футболчи жамоанинг сўнгги уч ўйинида қайдномага киритилмади. Клубнинг навбатдаги машғулотида эса Унаи Эмери барча футболчларга ертуртки (отжимание) машқини бажаришга кўрсатма берди, аммо Бен Арфа фақатгина машқни бажараётгандек кўриниш ҳосил қилиб турди.
Бу ҳолат испаниялик мутахассисни ғазаблантирди ва у қуйидаги сўзларни айтди: «Сен Месси эмассан! Агар сен унинг даражасидаги футболчи бўлганингда, сенга ҳеч нима демасдим, лекин сен Месси эмассан. Бир ўзинг ўйинларни юта олмайсан».
Катта эҳтимол билан Бен Арфанинг «ПСЖ»даги келажагига нуқта қўйилди. Бунга футболчининг ўзи сабабчи.
Қайд этиш керакки, шу йилнинг ёзида Унаи Эмери «Севилья» клубидан кетиб, «ПСЖ» бош мураббийига айланган эди. Бен Арфа эса ёзда «Ницца»дан парижликлар сафига келиб қўшилган эди.
Изоҳ (0)