Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси раис ўринбосари Меҳди Экерга нисбатан суиқасд уюштиришга тайёргарликда гумонланган 13 киши қўлга олинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, суиқасд ташкилотчилари Экернинг қариндошлари дафн этилган қабристонга 640 килограмм портловчи моддани жойлаштирган.
Гумонланувчилар ўтган ҳафта — режалаштирилган суиқасддан бир кун аввал ҳибсга олинди.
Тахминларга кўра, суиқасд ташкилотчилари Экер Қурбон Ҳайити муносабати билан қариндошларининг қабрларини зиёрат қилиш учун келишидан фойдаланмоқчи бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)