«Бавария» клубининг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски мюнхенликлар билан янги шартнома имзоласа, Германия чемпионатининг энг кўп маош оладиган футболчисига айланади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Хабарда қайд этилишича, Левандовскининг янги шартнома бўйича йиллик маоши 15 миллион евродан кўпроқ бўлиши мумкин. «Бавария»нинг бошқа ҳужумчиси Томас Мюллер айнан шунча миқдорда маош олади.
28 ёшли польшалик ҳужумчининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилгача мўлжалланган. «Бавария» раҳбарияти эса келишувни 2021 йилгача узайтирмоқчи.
Маълумот учун, 2015/16 йилги мавсумда Левандовски Бундеслиганинг 32 ўйинида 30 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Жорий мавсумда эса польшалик футболчи мамлакат чемпионатининг дастлабки 4 ўйинида 6 та гол урди.
Изоҳ (0)