Пентагон АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция дрони Алеппо яқинида БМТ гуманитар конвойига ҳужум уюштирилган зона устида бўлмаганини маълум қилди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги расмий вакили, ҳарбий-денгиз флоти капитани Жефф Дэвис баёнот берди, деб ёзади «ТАСС».
«Биз шуни тасдиқлашимиз мумкинки, учар аппаратларимизнинг бирортаси — хоҳ учувчилик, хоҳ масофадан бошқариладиган, хоҳ Америкага, хоҳ коалицияга тегишли бўлсин — Алеппода, конвой ўққа тутилган зонада эмас эди», — деди у журналистларнинг бу масаладаги саволига жавобан.
Аввалроқ Суриянинг Алеппо вилоятига юборилган БМТ гуманитар конвойи ҳужумга учраганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
АҚШ Россия самолёти ҳужумда айбдор бўлиши мумкинлигини айтган, аммо Россия вакиллари буни инкор қилган эди.
Изоҳ (0)