Қирғизистон пойтахти Бишкекнинг ғарбий қисмида иккита қўлбола портловчи қурилма зарарсизлантирилди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «Интерфакс».
20 сентябрь куни кечқурун Бишкек милицияси навбатчи қисмига маҳаллий дўконнинг ёнида қора рангдаги шубҳали пекатлар қолдириб кетилганлиги ҳақида маълум қилинган.
Воқеа жойига Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва ИИВ тезкор гуруҳи етиб бориб, икки полиэтилен пакетни кўздан кечириш давомида уларда портловчи қурилмалар борлигини аниқлади.
Махсус хизмат сапёрлари томонидан сувли тўп ёрдамида ясама портловчи қурилма зарарсизлантирилиб, ён-атрофдаги ҳудудлар аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эвакуация ишлари амалга оширилган.
«Портловчи қурилмаларни зарарсизлантириш оқибатида вайронагарчиликлар ва қурбон бўлганлар йўқ», — деб таъкидлади матбуот хизмати.
Ҳодиса юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)