Эквадор ва Венесуэла делегацияси БМТ Бош Ассамблеяси залини Бразилия президенти Мишель Темер чиқишидан аввал тарк этди. Бу ҳақда 20 сентябрь, сешанба куни Globo телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Хабар беришларича, улар давлат раҳбари лавозимидан истеъфога чиқарилган Бразилия собиқ президенти — Дилма Руссефнинг импичментига норозилик сифатида зални тарк этган.
Аввалроқ Лотин Америкасининг бир қатор давлатлари Бразилия собиқ президентини қўллаб-қувватлашини билдириб, Жанубий Американинг энг йирик мамлакатидаги ҳокимият алмашинуви жараёнини кескин танқид қилган эди.
Хусусан, Венесуэла Бразилия билан муносабатларини тўлиқ музлатиб қўйиш ниятида эканини маълум қилган, Эквадор эса Бразилиядаги муваққат ишончли вакилини чақириб олган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)