Туркия прокуратураси мухолиф сиёсатчи ва диний раҳнамо Фатҳуллоҳ Гулен билан алоқаларда гумонланаётган 141 кишини ҳибсга олиш учун рухсатномалар тақдим этди. Бу ҳақда, Cumhuriyet нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, ҳибсга олиш бўйича операция 20 сентябрь куни эрталабки соатларда мамлакатнинг 15 вилоятида бошланди.
Гумондорларнинг асосий қисми ўқитувчилар ва шифокорлар эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)