АҚШ миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден ҳақидаги фильм биринчи дам олиш кунлари АҚШдаги намойишларда 8 миллион доллар тўплади. Бу режиссёр Оливер Стоуннинг бирйўла 2 минг кинотеатрда намойиш этилган лойиҳалари орасида энг паст кўрсаткич бўлди, деб хабар беради The Hollywood Reporter.
Бош ролни Жозеф Гордон-Левитт ижро этган «Сноуден»нинг жаҳон премьераси 9 сентябрь куни Торонтодаги кинофестивалда бўлиб ўтди. АҚШда фильм 16 сентябрь куни прокатга чиқарилди. Шу давр ичида у ҳатто танқидчилар келтирган 10 миллион долларлик кўрсаткичга ҳам ета олмади.
Фильм бюджети 40 миллион долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)