Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясида ташкилот раҳбариятининг Жаҳон банки вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг портали хабар берди.
Ушрашувда Ўзбекистон томони делегация аъзоларига мамлакатда Халқаро меҳнат ташкилоти конвенцияларини бажариш бўйича амалга оширилаётган Чора-тадбирлар тизими таҳлилининг мақсадлари ҳақида батафсил маълумот берди.
Учрашувда таъкидланишича, кенг кўламда ташкил этилган ахборот кампанияси доирасида меҳнат қонунчилиги ва Халқаро меҳнат ташкилоти конвенцияларига риоя этиш ҳақидаги баннерлар тайёрланган ва жойлаштирилган, постерлар ва флаерлар тарқатилган, телевидениеда видеороликлар намойиш этилмоқда.
Изоҳ (0)