Ливия шарқидаги Тобрук шаҳри ҳудудида 20 сентябрь, сешанба куни ҳарбий вертолётнинг қулаши оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sky News Arabia телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Хабарда таъкидланишича, ҳаво кемаси бортида етти киши бўлган, уларнинг икки нафари тирик қолган. Вертолёт Рас-Лануфдан Тобрук шаҳрига йўл олган эди ва ҳарбий базага яқин жойда ҳалокатга учради.
Қурбонлар орасида юқори мартабали ливиялик зобит, Ливия Қуролли кучлари қўмондони Бош бошқармаси бошлиғи — полковник Идрис Юнус Дрисси, унинг ўғли ва рафиқаси ҳамда уларни кузатиб кетаётган икки киши бўлган.
Вертолётнинг ҳалокатга учраши сабаблари аниқланмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)