Таиланд йўл полицияси 16 кишига мўлжалланган минивэнни тўхтатиб, текширув ўтказганида, унинг ичида 41 нафар йўловчи ўтиргани маълум бўлди. Бу ҳақда, The Guardian’га асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
Воқеа акс этган видеолавҳа Facebook’да чоп этилди. Унда полициячилар машинадан йўловчиларни навбатма-навбат тушириб, бирйўла уларни санаб чиққани кўрсатилган.
Эркаклар ғайриихтиёрий равишда 2015 йил майида ўрнатилган жаҳон рекордини такрорлади — ўшанда Россиянинг Красноярск шаҳрида Toyota Rav4 автомобилига 41 киши сиққан эди. Бу кўрсаткич Гиннес рекордлар китобида қайд қилинганди.
Изоҳ (0)