АҚШ президентлик лавозимига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп Қўшма Штатлар бош қўмондони бўлишга лойиқ эмас. Бу ҳақда АҚШ собиқ мудофаа вазири Роберт Гейтс The Wall Street Journal газетасида чоп этилган муаллифлик мақоласида маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Бундан ташқари, Гейтснинг таъкидлашича, унинг давлат раҳбари сифатида сайланиши мамлакат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин.
«Бу каби жиззаки, салга ловуллаб кетадиган ва билимсиз бош қўмондон Америка учун жуда катта хавфдир», — дейди ишонч билан республикачи Гейтс.
«Биз яшаётган дунё жуда мураккаб ва хавфлидир. Шунинг учун барча саволларга жавоби бор деб ҳисоблайдиган ва ҳеч кимга қулоқ солмасдан якка ўзи мамлакатни бошқара олишига ишонадиган одам президентлик лавозимини эгалламаслиги лозим», — деб ёзади Пентагоннинг собиқ раҳбари ўз мақоласида.
Изоҳ (0)