Теннис бўйича Дэвис Кубогининг жаҳон босқичига чиқиш учун Ўзбекистон ва Швейцария терма жамоалари Тошкентда ўзаро кураш олиб бораётгани хабар қилинган бўлиб, тўқнашувнинг илк кунида 1:1 натижаси қайд этилганди.
17 сентябрь куни томонлар жуфтлик беллашувларида иштирок этди. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Денис Истомин ва Фаррух Дўстов жуфтлиги Хенри Лаксонен ҳамда Адриэн Боссел тандемига қарши кортга чиқди.
Уч сет давом этган беллашувнинг ҳар учала сетида зафар қучган Швейцария термаси умумий ҳисобда олдинга чиқиб олди — 2:1. Истомин ва Дўстов рақибларига 4:6, 2:6, 6:7 ҳисобларида ютқазиб қўйди.
Изоҳ (0)