Португалия терма жамоаси ҳамда «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг туғилиб-ўсган Фуншал шаҳрида «Роналду девори» очилди. Бу ҳақда «iSport.ua» хабар бермоқда.
31 ёшли футболчининг сурати шаҳар биноларидан бирининг деворига чизилди. Суратда Роналду мамлакат терма жамоаси либосида тасвирланган.
Хабарда қайд этилишича, лондонлик рассом Ричард Уилсон Криштиану Роналдунинг ушбу сурати муаллифи бўлиб чиқди. Рассом кутилмаганда Англия чемпионига айланган «Лестер» клубига аталган граффити орқали танилган эди.
Қайд этиш керакки, Фуншалда Роналдуга аталган ҳайкал ўрнатилган ҳамда шаҳар жойлашган Мадейра оролидаги халқаро аэропорт футболчининг шарафига қайта номланган эди.
Изоҳ (0)