Ўзбекистон академик рус драма театрида Россия давлат академик Малий театрининг «Ҳақиқат — яхши, бахт ундан-да яхшироқ» спектакли намойиш этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Малий театр шу кунларда Ўзбекистонга ижодий сафар билан ташриф буюрди.
Россия давлат академик Малий театрининг икки кунлик гастроль сафари давомида ўзбекистонлик санъат ихлосмандлари ушбу театрнинг «Ҳақиқат — яхши, бахт ундан-да яхшироқ» спектаклини томоша қилади. Александр Островский асари асосида режиссёр Сергей Женовач томонидан саҳнага қўйилган мазкур спектакль томошабинни инсоний бахт, шукроналик, ўз-ўзига нисбатан ҳалол, пок муносабатда бўлиш зарурлиги ҳақида ўйлашга ундайди.
Мазкур спектаклда Василий Бочкарёв, Людмила Полякова, Евгения Глушенко, Лариса Кичанова, Сергей Вешчев, Виктор Низовой, Глеб Подгородинский, Ольга Жевакина ҳамда Денис Курочка каби артистлар иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)