Чеченистон раҳбарлигини вақтинча бажарувчи Рамзан Қодиров халққа ишонмаганида, сайловда иштирок этмаган бўларди. Бу ҳақда у Грознийда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Мени сайлашадими, йўқми, бундан қатъий назар Қодиров бўлиб қоламан. Ҳар қандай ҳолатда ҳам сайловлар муваффақиятли ўтишига ишонаман. Мен халқимга ишонаман, халқ эса Қодировга ишонади. Ўз халқимга ишонмаганимда, бу сайловларда иштирок этмасдим», — деди у.
Чеченистон раҳбарлигига сайлов 18 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)