Москвада мактаб ёшидаги қиз ўзини 9-қават деразасидан ташлаб, тирик қолди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, қиз номаълум шахсдан эшитган масхаралари ва ҳақоратлари боис ўз жонига қасд қилган.
Йўлдан ўтаётганлар тез ёрдам чақиришга улгургани боис қиз тирик қолди. Айни пайтда унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)