Мексикада номаълум журналистлар El Gráfico De La Sierra ҳафталик журналининг бош муҳаррири Аурелио Кампосни ўлдириб кетди. 15 сентябрь, пайшанба куни EFE агентлигининг маълум қилишича, унга бир неча марта ўқ узилган, оқибатда у Пуэбла штати шифохонасида ҳалок бўлган, деб ёзади «ТАСС».
Журналист автомобилида уйига йўл олганда уни жиноятчилар ўққа тутган. Улар воқеа жойидан яширинган, қидирув ишлари ҳозирча натижа бермади.
Тергов органлари мазкур қотиллик сабаблари ҳақидаги тахминларини маълум қилмади. Бунга унинг касбий фаолияти сабаб бўлиши мумкинлиги ҳам истисно этилмаяпти. Чунки Кампос раҳбарлик қилган нашр жиноий ҳодисалар ҳақида мақолалар чоп этган.
Мексика Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссияси Кампоснинг ўлдирилишини қатъий қоралади ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини жиноятчиларни тутиш учун барча чораларни кўришга чақирди.
Изоҳ (0)